Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишдан олинди
Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарлари бугунги ҳолатга тайёр эмаслиги кескин танқид қилинди.
Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан ўтказилаётган йиғилишда маълум қилинди.
«Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказяпман», деди давлат раҳбари.
Юзага келган вазият соҳалар ҳамда ҳудуд раҳбарларининг бугунги кунгача қандай ишлаганини яққол кўрсатиб қўйгани таъкидланди. Айниқса, Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарлари бугунги ҳолатга тайёр эмаслиги кескин танқид қилинди.
Пойтахтнинг Бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани натижасида рухсатсиз қурилган объектлар сони 250 дан ошиб кетгани, қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, бозорларда озиқ-овқат музлаб қолмаслиги учун, нарх-наво ошиб кетмаслиги учун чора кўрилмаётгани учун пойтахт мутасаддиларига қатъий эътироз билдирилди.
Шу боис, вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун бугун Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди.
Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимларига "ҳайфсан" берилди.
- Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2018 йил апрелида Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи бўлган, 2018 йил декабрида лавозимга тасдиқланганди.
- 12 январ куни ижтимоий тармоқда Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг масъулларга мурожаати аудиоси тарқалган, унда туман ҳокимлари ва бошқа масъуллардан «икки кун туриб бериш» сўралган, йўқса «ҳамма бир тийинга ярамас ҳокимлар» бўлиб қолиши айтилганди. Шунингдек, 16 январга қадар Тошкент шаҳридаги тўйхоналарда халққа ош тарқатилиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
13:54 / 19.12.2024