Ўзбекистон | 18:56 / 16.01.2023
26276
2 дақиқада ўқилади

Собиқ вазир ўринбосари Пискент туманига ҳоким бўлди

Нодирбек Гулмурадович Ёқубов Тошкент вилоятининг Пискент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тавсиясига кўра, Нодирбек Ёқубов Пискент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Нодирбек Ёқубов 1975 йили Олмалиқ шаҳрида туғилган. Мутахассислиги - ҳуқуқшунос. У 2001 йили Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетини битирган. Оилали, уч нафар фарзанди бор.

Нодирбек Ёқубов меҳнат фаолиятини «Ўзэлектркимёсаноат» ишлаб чиқариш бирлашмасида ишчи вазифасида бошлаган. Фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси президенти девони, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида ишлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар 2018 йилдан буён Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Пискент туманига 2020 йилнинг 15 сентябридан буён Раҳимжон Рихсиев ҳокимлик қилиб келаётганди. 2022 йил сентябрида e-auksion платформасида ўтказилган савдода ушбу ҳоким ғолиб чиқиб, Оҳангарон туманидаги салкам 400 гектар яйловни қарийб 1 трлн сўмга 30 йилга ижарага олган олгани маълум бўлганди.

Мавзуга оид