Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Қорақалпоғистон воқеалари бўйича асосий айбланувчи энг кўп муддатга қамоққа ҳукм қилинди.
Қорақалпоғистондаги намойишлар ташкилотчиси Даулетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди. У жазонинг дастлабки 2 йилини турмада, қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияда ўташи белгиланди.
Тажимуратов уюшган гуруҳ ташкил қилиб, Қорақалпоғистон Республикасининг амалдаги ҳукуматини ағдариб, ўзини Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига тайинлаш мақсадида 2022 йилнинг 1-2 июл кунлари оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришда айбланганди.
Судда прокурор Тажимуратовга 18 йил беришни сўраганди.
«Даулетмурат Тажимуратов ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми, 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди, 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а», «б», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, жазонинг дастлабки 2 йилини турмада, қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланди», дейилади Олий суд матбуот хизмати хабарида.
Ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган 228 миллион сўм зарарни судланган Тажимуратовдан ундириш, судланганларга тегишли бўлиб жиноят иши доирасида хатловга олинган мол-мулкларни келтирилган зарарни қоплашга қаратиш белгиланган.
Мавзуга оид
15:50 / 25.11.2024
Жанубий Кореяда армиядан бўйин товлаш учун атай семирган фуқаро қамалди
16:20 / 05.06.2024
19 ёшида 18 йиллик қамоқ – Қорақалпоғистонда босқинчилик ва қотиллик қилган йигитга ҳукм ўқилди
22:38 / 18.05.2024
Тошкентда ушланган жиноий гуруҳ аъзоларига суд ҳукми ўқилди
15:23 / 27.02.2024