Лолагул Қаллиханова ва яна уч киши озодликка чиқарилди
Судда айбланувчилардан тўрт кишига озодликни чеклаш жазоси тайинланган ва улар суд залидан озодликка чиқарилган.
31 январ куни куни Бухоро вилояти судида ўтган йил ёзида Қорақалпоғистонда содир бўлган тартибсизликларда қатнашган 22 кишига нисбатан ҳукм эълон қилишни бошлади.
Раислик қилувчи судя Е. Абибуллаев айбланувчилар Лолагул Қаллиханова, Азамат Турданов, Аҳмад Исматуллаев ва Азамат Нуратдинов суд залидан озодликка чиқарилишини эълон қилди. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, А.Турданов, А.Исматуллаев ва А.Нуратдиновга 4 йилу 5 ой озодликни чеклаш жазоси, 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган Л.Қаллихановага эса синов муддати билан 3 йиллик шартли жазо тайинланган.
Журналист Қаллиханова уюшган гуруҳга бирлашиб, ижтимоий тармоқлар орқали сепаратизм (айирмачилик) ғоялари билан йўғрилган, аҳолини оммавий тартибсизликка даъват қилувчи материалларни тарқатиб келганликда айбланганди.
Прокурор унга 11 йиллик қамоқ жазоси сўраганди.
Суд ҳукмига кўра, Лолагул Қаллиханова ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми, 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а», «б», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтирган 6 ой 24 куни тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 7 йил 5 ой 6 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилиб, ЖКнинг 72-моддаси қўлланилиб, жазо 3 йил синов муддати билан шартли деб белгиланиб, суд залида қамоқдан озод қилинди.
Мўйноқ туманидаги 9-мактаб ўқитувчиси, блогер бўлган Нуратдинов 2 июл куни Қонликўл туманида одамларни оммавий тартибсизликларга даъват қилувчи материалларни тарқатиб келиб, оммавий тартибсизликларда етакчилик қилган.
Суд ҳукмига кўра, у ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 5 йил, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтириган 6 ой 13 куни чегирилиб, ўташ учун 4 йил 5 ой 17 кун муддатга озодликни чеклаш жазосига судланди.
Чимбой туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийси Аҳмад Исматуллаев 1-2 июл кунлари Қорақалпоғистон Республикаси туманларидан одамларни оммавий тартибсизликларга жалб қилган ва ўзи ҳам фаол иштирок этиб, Тажимуратовни қўллаб-қувватлашда айбланган.
Суд ҳукмига кўра, у ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми билан айбсиз деб топилди ва оқланди, ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб 5 йил, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтириган 6 ой 22 куни чегирилиб, ўташ учун 4 йил 5 ой 8 кунга озодликни чеклаш жазосига судланди.
Нукус олимпия захиралари коллежи директори бўлган Азамат Турданов 1-2 июл кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларда спортчилар иштирок этишини таъминлаган ва Тажимуратовни елкасига ўтказиб, Жўқорғи Кенгесни эгаллаш мақсадида олиб борган.
У ЖКнинг 159-моддаси 4-қисми билан айбсиз деб топилди ва оқланди, ЖКнинг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 45, 57-моддалари қўлланилиб 3 йил мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил, ЖКнинг 62-моддасига асосан дастлабки қамоқда ўтирган 6 ой 25 куни чегирилиб, ўташ учун 4 йил 5 ой 5 кун озодликни чеклаш жазосига судланди.
Мавзуга оид
15:50 / 25.11.2024
Жанубий Кореяда армиядан бўйин товлаш учун атай семирган фуқаро қамалди
16:20 / 05.06.2024
19 ёшида 18 йиллик қамоқ – Қорақалпоғистонда босқинчилик ва қотиллик қилган йигитга ҳукм ўқилди
22:38 / 18.05.2024
Тошкентда ушланган жиноий гуруҳ аъзоларига суд ҳукми ўқилди
15:23 / 27.02.2024