Ўзбекистон | 10:22 / 01.02.2023
4835
1 дақиқада ўқилади
Концерт-томоша фаолияти учун давлат божи камайтирилди
Вазирлар Маҳкамасининг “Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслардан давлат божини ундириш ҳамда уларни солиққа тортиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахсларга лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори камайтирилди.
Концерт, оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этувчи яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи ва бошқаларга:
- I рейтинг гуруҳи ижрочилари учун — БҲМнинг 20 баравари (илгари 50 баравари бўлган);
- II рейтинг гуруҳи ижрочилари учун — БҲМнинг 10 баравари (илгари 25 баравари бўлган);
- ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар, хусусий уйларда юбилей тантаналарида хизмат кўрсатадиган яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи, дижей-овоз оператори, маъмур ва бошқаларга – БҲМнинг 3 баравари (илгари БҲМнинг 4 бараваридан 7 бараваригача).
Мавзуга оид
22:17 / 04.10.2024
Концертларнинг сценарийларини олдиндан текшириш тартиби жорий этилиши мумкин
09:40 / 17.08.2024
Суд ҳукмларининг дубликати ва кўчирма нусхалари учун бож тўланади
07:30 / 26.07.2024
Тайёр заргарлик буюмларига импорт божхона божи камайтирилади
13:37 / 20.06.2024