Эрдўған табиий офат ҳудудига келди
Президент зилзиладан жабрланганларга моддий ёрдам кўрсатилиши, Анталя ҳамда бошқа хавфсиз ҳудудлардаги меҳмонхоналардан жой берилишини маълум қилган. Зилзила рўй берган ҳудудларда йил давомида янги уйлар қуриб берилади.
Туркияда зилзила қурбонлари сони 8574 нафарга етган, 49133 киши яраланган. Бу ҳақда табиий офатдан энг жабр кўрган Қаҳрамонмараш вилоятига келган президент Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.
Туркия президенти табиий офатдан жабрланган 10 вилоятда бир йил ичида янги уйлар қуриб берилишини ваъда қилди. Эрдўған ҳукумат Анталя, Аланя ва Мерсиндаги меҳмонхоналар билан бошпанасини йўқотган фуқароларни жойлаштириш бўйича келишувга эришганини қўшимча қилди.
Президент барча жабрланувчиларга 10 минг лира (530 доллар) миқдорида ёрдам пули тўланишини маълум қилган.
6 феврал куни Туркия жанубидаги Қаҳрамонмараш вилояти ҳудудида, соат 4:17 да ўчоғи 7 км чуқурликда жойлашган 7,7 магнитудали зилзила рўй берди. Ер силкинишидан жами ўнта вилоят жабрланган. Бу ҳудудларда уч ой муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Зилзила оқибатларини бартараф этиш ишларида қатнашиш учун дунёнинг турли мамлакатларидан, жумладан Ўзбекистон ФВВ бўлинмалари ҳам Туркияга етиб борган. Сўнгги хабарларга кўра, камида тўрт нафар ўзбекистонлик харобалар остидан қутқарилган, Ўзбекистоннинг бир фуқароси табиий офат қурбонига айланган .
Зилзила Суриянинг шимолий ҳудудларига, жумладан Латақия ва Ҳалабга ҳам жиддий таъсир кўрсатди. Сурия соғлиқни сақлаш вазирлиги камида 1262 киши ҳалок бўлгани ва 2,3 мингдан ортиқ киши жабрланганини хабар қилган. Al Jazeera эса расмий Дамашқ томонидан назорат қилинмайдиган, мухолифат кучлари назоратидаги ҳудудда 1400 киши ҳалок бўлиб, 2,7 мингдан ортиқ киши жароҳат олгани ҳақида хабар берган.
Мавзуга оид
17:38
Туркияда портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи заводда портлаш содир бўлди
00:45 / 23.12.2024
Туркия ТИВ раҳбари Сурияга қарши санкцияларни тезроқ бекор қилишга чақирди
17:52 / 17.12.2024
WSJ: АҚШ Сурия чегарасида турк қўшинлари тўпланаётганидан хавотирда
18:39 / 14.12.2024