Германия мудофаа вазири Украинага борди
Украина президенти Володимир Зеленский Украинага келган Германия мудофаа вазири Борис Писториус билан учрашди.
Украина давлати раҳбари Берлиннинг Leopard жанговар танкларини Киевга топширишга рухсат берганини таъкидлаб, «яқинда қабул қилинган қарорлар учун» миннатдорчилик билдирди.
Танклар бўйича қарорлар ва европалик ҳамкорларнинг Украина Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликдаги ташаббуси «бизга устунлик эмас, балки жанг майдонида тенглик бериши мумкин», деди Зеленский.
Бу танк коалицияси жиҳозларининг вақти, миқдори ва замонавийлигига боғлиқ, дея қўшимча қилди у.
Германия ҳукумати Leopard 2 асосий жанговар танкларини Киевга топширишга қарор қилди, чунки Украина Россия агрессиясига қарши урушда қўллаб-қувватланиши керак ва «бу масалада шунчаки муқобил вариант йўқ», деб маълум қилганди Германия мудофаа вазири Борис Писториус.
Унинг таъкидлашича, Украинага танклар етказиб берилиши Германияни уруш қатнашчисига айлантирмайди. Барча иттифоқчилар, жумладан, «америкалик дўстлар ҳам» биргаликда ҳаракат қиляпти, Германия ўз қарорида ёлғиз эмас ва шунинг учун Россия президенти Владимир Путиннинг асосий рақиби эмас, деди Писториус.
Мудофаа вазирлиги раҳбари, шунингдек, Украинага зирҳли техника жўнатгандан сўнг, Бундесвер захираларини тезда тўлдириш ниятида эканини айтди. Келгуси ҳафтада Германия мудофаа саноати вакиллари билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган. «Биз ҳозир захираларни тез тўлдириш учун қўлимиздан келганини қилмоқдамиз», деб ишонтирди вазир.
Мавзуга оид
21:53 / 25.12.2024
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
21:15 / 25.12.2024
Украина бўйлаб байрам кечаси ёпирилма зарбалар йўлланди
16:21 / 25.12.2024
Россиядаги КХДР ҳарбийлари: улар қандай жанг қилади ва дезертирлик қилиши мумкинми?
11:00 / 25.12.2024