Жамият | 08:33 / 13.02.2023
23202
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда шифокорлар ўзаро жанжаллашиб, бир-бирига тан жароҳати етказди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Пайариқ тумани Челак шифохонаси ходимлари ўртасидаги жанжал акс этган видеоматериал тарқалди.

Видеода бир неча тиббиёт ходимларининг қонга белангани ва бошқалари уларга ёрдам кўрсатаётгани тасвирланган.

Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса 2023 йил 2 феврал куни содир бўлган. Челак шифохонасининг режали хирургия бўлимида ходимлар ўртасидаги ўзаро келишмовчилик сабаб жанжал келиб чиққан.

Жанжалда ҳамкасбларига тан жароҳати етказишда гумонланаётган А.Н.га нисбатан Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ҳам ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Мавзуга оид