Педагогика ОТМга қабул икки босқичли имтиҳон орқали амалга оширилиши мумкин
Педагогика университетларига қабул икки босқичли имтиҳон орқали амалга оширилиши мумкин. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Президентнинг 2022 йил 21 июндаги қарорига асосан, 2024/2025 ўқув йилида тажриба-синов тариқасида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг педагогика таълим йўналишларига (алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бундан мустасно) қабул жараёнлари икки босқичда, жумладан биринчи босқичда — дастлабки имтиҳон шаклида, иккинчи босқичда — кириш тест синовлари орқали амалга оширилади.
Бунда:
- дастлабки имтиҳон ва кириш тест синовлари Давлат тест маркази (ҳозирги номи Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги) томонидан ўтказилади;
- дастлабки имтиҳон доирасида абитуриентларнинг педагогик касбга мойиллиги ўрганилади;
- кириш тест синовларида қатнашишга фақат дастлабки имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентларга рухсат этилади.
2024 йил 1 январга қадар Университетнинг педагогика таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш бўйича вақтинчалик тартиб ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Шунингдек, қарорда тажриба-синов натижаларидан келиб чиқиб, педагогика таълим йўналишларига қабул имтиҳонларини икки босқичда ўтказиш тартибини педагог кадрлар тайёрловчи бошқа олий таълим муассасаларига ҳам татбиқ этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш вазифаси белгиланган.
Мавзуга оид
15:34 / 18.12.2024
Британиянинг нуфузли университетларидан бири Ўзбекистонда филиал очишни режалаштиряпти
12:22 / 09.12.2024
Тошкентда "Ўзбек-француз" университети ташкил этилади
16:52 / 07.11.2024
Ўзбекистоннинг 23 та олийгоҳи Осиё университетлари рейтингига кирди
16:41 / 03.11.2024