Kun.uz – Ўзбекистондаги энг оммабоп онлайн нашр — “Юксалиш”
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистондаги интернет ОАВларини таҳлил қилиб, энг оммабоп нашрлар ва айрим тенденцияларга эътибор қаратди. Унга кўра, Kun.uz нашри – сайтга кирувчи ўқувчилари сони, Telegram, Facebook, Instagram ва Youtube'даги обуначилари сони бўйича биринчи ўринда экани қайд этилган.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистоннинг интернет ОАВларини таҳлил қилиб, аудиториянинг катта қисмига таъсир кўрсатувчи ва жамоатчилик фикрини шакллантирувчи энг оммабоп нашрларни аниқлади.
Маълум қилинишича, интернет-нашрлари орасида Kun.uz етакчилик қилмоқда. SimilarWeb маълумотларига кўра, ўтган ойда сайтга 7,4 млн киши кирган. Бу 2020 йилга нисбатан икки бараварга кам бўлса-да, Ўзбекистондаги янгилик сайтлари орасида етакчи кўрсаткич.
Kun.uz Telegram (1,17 миллиондан ошиқ обуначи) мессенжери ва ижтимоий тармоқлардаги ўзбекча каналларида обуначилари кўплиги бўйича биринчи ўринда қайд этилган. Сайтнинг Facebook (567 минг) ва Instagram (4,7 миллион) ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари ва Youtube (1,7 миллион) каналида аудиториянинг камида 1,5 бараварга ўсиши кузатилмоқда, дейилади тадқиқот муаллифларининг ахборотида.
Маҳаллий интернет ОАВнинг рус тилидаги сегментида Gazeta.uz ва Podrobno.uz энг оммабоп. SimilarWeb'га кўра, Gazeta.uz сайтига ҳар ой 4,7 млн киши кирмоқда (2020 йилда 3,2 млн эди), Podrobno.uz сайтидан эса 1,5 млн киши фойдаланяпти (2020 йилда 1,7 млн эди).
Telegram'да ҳавола берилиши бўйича ТОП-3 каналлар:
- Kun.uz (2939,44);
- Daryo.uz (971,75);
- Uza.uz (924,4).
Youtube'да обуначилар сони бўйича ТОП-3 канал:
- Kun.uz (1,7 млн);
- AzonTV (1,12 млн);
- Qalampir.uz (593 минг).
Instagram'да обуначилар сони бўйича ТОП-3:
- Kun.uz (4,7 млн);
- Qalampir.uz (3 млн);
- Uznews.uz (884,4 минг).
“Юксалиш” таҳлилларига кўра, Ўзбекистон медиа майдони ўзгариб бормоқда, кўпроқ аудио (подкастлар) ва видео форматдаги материаллар (қисқа лавҳа, сторис, катта интервью, ҳужжатли фильм) оммалашмоқда.
“Фойдаланувчилар каттароқ ҳажмдаги матнларни ўқишни исташмаяпти. Улар матнга берилган ҳаволани очиб ўқишлари учун муаллифлар барча усулларни қўллашига – сарлавҳа, визуал кўриниши устида ишлашига тўғри келмоқда. Яна бир “лайв” формати ҳам кенг оммалашди, бунда муҳим воқеа, ҳодисалар мазмуни икки-учта гап билан қисқа ва лўнда тарзда ёки ижтимоий тармоқларда жонли эфир тарзида берилмоқда.
Технологиялар ўзгариб бормоқда. Уяли алоқа, интернет, янги гаджетлар, қурилмалар жадал ривожланаётгани одамларга ахборотни ҳозир ва ўзларига қулай кўринишда олиш имконини бермоқда. Форматлар ва воситалар янгиланмоқда. Оммавий ахборот воситалари “оқим бўйлаб сузиши” учун янги воқеликларга мослашиши керак”, – дейилади ҳаракат ҳисоботида.
Мавзуга оид
15:00 / 21.12.2024
Kun.uz'нинг YouTube'даги обуначилари сони 3 миллиондан ошди
21:49 / 12.12.2024
Австралия интернет компанияларни маҳаллий ОАВ контенти учун пул тўлашга мажбур қилади
16:05 / 16.11.2024
“Маънавий экспертиза” ахлоқ пардаси ҳимоячисими ёки медиа макон назоратчиси? Баҳсли мавзуда катта суҳбат
21:29 / 01.10.2024