Сирдарё тумани ҳокими ўқувчи қизларга нон ёпишни ўргатиш ташаббуси билан чиқди
Сирдарё тумани ҳокими Ботир Мирзақулов мактаблар негизида ташкил этилган "Ҳаёт мактаби" лойиҳаси ҳақида тўхталиб ўтиб, ҳаётий мисолларни келтириб ўтди, деб ёзади "Сирдарё садоси".
"Ўқувчи қизларимизни ҳафтада бир кун ҳаётга ўргатиш куни бўлади. Бир кун 5 соат нон пишириш ўргатилади, қандай қилиб ун, қандай қилиб сув қўшилади, қанча сут қўшилади, қандай қилиб тандирга ёпилади. Охирида шу синфда ўқиган 10 қиз, ўзлари пиширган нонлардан уйига олиб кетади. Бир кун ош пишириш ўргатилади, бир кун қатлама, бир кун манти пиширишади. Пазандачилик ўргатилади" , - деган Ботир Мирзақулов.
Ҳоким шунингдек, айрим хотин-қизларнинг тандирда нон ёпмаётганликлари ҳақида ҳам айтиб ўтди:
- Ўша жойда мен тўртта аёлдан сўрадим, охирги марта қачон нон ёпдингиз десам, тўртта аёл ҳам 5-10 йил аввал нон ёпган экан... "Уже" нон ёпмайдиган бўлиб кетишибди. "Уже" у авлод нон пиширишни ўргатадиган авлод йўқолиб боряпти-да, камайиб боряпти. Далада ҳамма ғўзапоя қолиб кетди-ку бу йил, ҳамма нон сотиб олишга ўтдида, нон пиширадиган одамлар камайиб кетиб, далаларда ғўзапоялар ҳам қолиб кетяпти.
"Ботир Мирзақулов таълимнинг муҳимлиги, ёшларга ўқиш билан биргаликда ҳунар ўргатиш, "Ҳаёт мактаби" лойиҳасининг бугунги кунда қанчалик муҳим эканлиги ҳақида аниқ мисоллар келтириб ўтди", дейилади "Сирдарё садоси" маълумотида.
Мавзуга оид
16:38 / 06.12.2024
Марказий Осиё мамлакатлари вегетация мавсуми учун сувни тақсимлаб олди
15:57 / 26.11.2024
Кувайт Сирдарёда кўп қаватли уйлар қуриши мумкин
18:31 / 23.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
08:00 / 13.09.2024