Жамият | 17:00 / 01.03.2023
15031
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Хориждан туриб оилангизга ғамхўрлик – Тinkoff мобил банки

Агар сиз Россияга боришни режалаштираётган бўлсангиз ёки аллақачон ўша ерда бўлсангиз, унда сиз қайси банк картасини олиш борасида аниқ бир қарорга келиб олишингиз керак бўлади. Россияда ўндан ортиқ банклар мавжуд, аммо қулай ва бепул пул ўтказмаларини тақдим этадиган банклар жуда кам. Қидириб вақтингизни беҳуда кетказмаслик учун Ўзбекистонга пул ўтказиш имконияти мавжуд бепул карта ҳақидаги ушбу мақолани ўқиб чиқинг. 

Тinkoff – филиалларсиз мобил банк

Россияда бирорта ҳам филиалига эга бўлмаган ягона тўлиқ мобил банк мавжуд. Бу сизга ғайриоддий туюлиши мумкин, аммо Тinkoff аллақачон унга ишонадиган 25 миллиондан ортиқ мижозига эга. 

Оддий банкда карта олиш учун сиз ишдан жавоб олишингиз ёки дам олиш кунини навбатда кутиш билан ўтказишингизга тўғри келади. Тinkoff'га эса атиги 5 дақиқа вақтингизни ажратсангиз кифоя ва бунда ҳам сиз уйдан чиқмасдан туриб, сайтда ёки мобил иловада сўровномани тўлдиришингиз керак бўлади холос. Картани олиш учун қаергадир боришингиз шарт эмас. У сизга қулай вақтда ва қулай жойга – квартирангизга, ишхонангизга ёки ҳатто сиз ўтирган кафега олиб бориб берилади. 

Комиссиясиз пул ўтказмалари 

Чет элликлар Тinkoff'да Тinkoff Black картасини олишлари мумкин. Ундан Ўзбекистон банкларига бевосита илова орқали пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин ва бунинг учун ҳеч қаерга бориш шарт эмас. Агар сиз ойига 20 000 рублгача пул юборсангиз мутлақо комиссия тўлови олинмайди. Агар ундан кўпроқ бўлса, ўтказма суммасининг 1 фоизи миқдорида комиссия олиб қолинади. Шунингдек, илованинг Провериясига обуна бўлишингиз мумкин ва бунда ойига 50 000 рублгача ўтказмаларни бепул амалга ошириш имконига эга бўласиз. Ҳатто валютани алмаштиришингизга ҳам ҳожат йўқ. Пул ўтказаётганда сиз экранда бугунги кундаги валюта курсини ва қабул қилувчининг ҳисобрақамига ўтадиган ўзбек сўмидаги суммани кўрасиз. Бу қулай: уйингиздан чиқишингизга ёки пулларингизни нақд қилиб ечиб олишингизга зарурат бўлмайди, пуллар эса бир неча дақиқада манзилига етиб боради. 

Tinkoff банки ва карталарининг яна қандай афзалликлари бор 

1. 24/7 тартибида қўллаб-қувватлаш. Савол туғилса, жавоб олиш учун банкка боришингиз шарт эмас. Қўллаб-қувватлаш чатига ёзиш кифоя ва Тinkoff ходими сизга исталган вақтда ва қаерда бўлишингиздан қатъий назар жавоб беради. 

2. Патент учун тўлов. Патентингизнинг амал қилиш муддатини тезда узайтириш учун Миграция маркази сайтидаги онлайн шаклни тўлдиринг ва Тinkoff картангиз маълумотларини киритинг. Агар квитанциянгиз бўлса, уни QR код орқали тўлашингиз ҳам мумкин. 

3. Маошингизни олинг. Сиз Тinkoff Black картасига маошингизни олишингиз, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳисоб очишингиз ёки уни ЯТТ ҳисобварағига улаб қўйишингиз мумкин. Бунинг учун иш берувчидан маошингизни ушбу картангизга ўтказишини сўранг ва унга ҳисоб маълумотларингизни беринг (уларни ҳар доим мобил иловада кўриш мумкин).

4. Нақд пулни бепул ечиб олинг. Агар сизга нақд пул керак бўлса, уни ҳар доим картадан банкоматда ечиб олишингиз мумкин. Тinkoff Black картасининг яна бир қулай томони – у нақд пулни комиссия тўловисиз ечиб олиш имконини беради: Тinkoff банкоматларида – исталган миқдордаги, бошқа банкларнинг банкоматларида эса – 3000 дан 100 000 ₽ гача миқдордаги пул маблағларини фоизсиз ечиб олиш мумкин.

Картани қандай олиш мумкин ?

Агар сиз Россияда бўлсангиз, ҳавола орқали ўтиб картани расмийлаштиришингиз мумкин.

Агар сиз ҳали Россияда бўлмасангиз, сайт орқали ёки иловада карта учун ариза топширишингиз ва Россияга келишни режалаштирган вақтингизни кўрсатиб, картани кейинроқ олишингиз мумкин. Сиз картани қўлингизга олмай туриб ҳам ундан иловада фойдаланишингиз мумкин бўлади.

Реклама

Мавзуга оид