Жамият | 19:00 / 06.03.2023
14639
2 дақиқада ўқилади

«Хавфсиз ҳаёт учун» хайрия марафони ўтказилди

Фото: Enter Engineering

5 март куни Тошкент шаҳрида жойлашган «Ҳумо Арена» кўп функцияли муз саройи Enter Engineering компанияси ҳомийлиги остида «Хавфсиз ҳаёт учун» пиёда юриш ва велопойга бўйича хайрия марафони ўтказиладиган манзилга айланди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир бехатар ташқи муҳитни, шу жумладан йўлларда хавфсизликни шакллантиришга бағишланди. Мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олган акция доирасида мактаб ўқувчилари, шунингдек, шаҳар бўйлаб ҳаракат қилиш учун велосипедлардан мунтазам фойдаланадиган фуқаролар иштирок этдилар.

Марафоннинг очилиш маросимида Enter Engineering бош директори ўринбосари — маъмурий директор Тимур Абдуллаев сўзга чиқиб, ушбу тадбир, шубҳасиз, йўл ҳаракати хавфсизлигини мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Шу билан бирга, у компания томонидан кечки пайт мактабдан қайтаётган ўқувчилар ва велосипедчилар учун ўзидан ёруғлик таратувчи нимча (жилет)лар тайёрлангани ҳақида сўзлади.

Ушбу тадбир дастурида акция иштирокчилари ва меҳмонлари учун ажойиб концерт дастури ташкил этилди, унинг доирасида марафоннинг фаол иштирокчиларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Enter Engineering матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид