Иқтисодиёт | 18:39 / 07.03.2023
35290
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги 10 та энг йирик солиқ тўловчилар прогнози эълон қилинди

Молия вазирлиги Ўзбекистондаги 10та энг йирик солиқ тўловчи ташкилотлар бўйича прогнозларини эълон қилди. Унда Навоий (14,8) ва Олмалиқ (8,1 фоиз) кон-металлургия комбинати энг юқори ўринларни эгаллаган.

Молия вазирлиги “Фуқаролар учун бюджет – 2023” нашрини эълон қилди. Қайд этилишича, жорий йилда давлат бюджети даромадлари солиқ тушумларидаги улушининг қарийб бешдан бир қисми ОКМК ва НКМК ҳиссасига тўғри келиши кутилмоқда. Мазкур икки комбинатнинг солиқ тушумларидаги улуши 22,9 фоизга етиши прогноз қилинган.

2023 йилда солиқ тушумларидаги улуши энг кўп бўлиши прогноз қилинаётган корхоналар ўнлиги қуйидагича:

  • “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ – 14,8 фоиз;
  • “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ – 8,1 фоиз;
  • “Ўзбекнефтгаз” АЖ – 1,8 фоиз;
  • “Ўзтрансгаз” АЖ – 1,7 фоиз;
  • “Ҳудудгазтаъминот” АЖ – 1,2 фоиз;
  • “Uzbat” АЖ – 1,1 фоиз;
  • “Ўзавтосаноат” АЖ – 0,9 фоиз;
  • “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ – 0,6 фоиз;
  • “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ – 0,6 фоиз;
  • “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ – 0,4 фоиз.

Мавзуга оид