Жаҳон | 10:42 / 13.03.2023
5071
2 дақиқада ўқилади

BBC бошловчиси сиёсий твит туфайли эфирдан четлаштирилди

Гари Линекер ҳукуматнинг бошпана ҳақидаги қонунни кучайтириш ташаббусини танқид қилди. Унинг телевидениедаги кўплаб ҳамкасблари бирдамлик белгиси сифатида камералар қаршисига чиқишдан бош тортди.

Гари Линекер / Фото: AP

Шанба куни Гари Линекернинг телевидениедаги кўплаб ҳамкасблари Буюк Британия миллий жамоаси футболчисининг 11 март куни бошпана тўғрисидаги қонун лойиҳасини танқид қилган твитидан сўнг BBC'нинг Match of the Day спорт шоусидан четлаштирилганига норозилик билдиришди. Уларнинг дастурлари модераторсиз ўтди ёки видеоёзувлар билан алмаштирилди.

7 март куни Буюк Британияда ички ишлар вазири Суэлла Браверманнинг сиёсий бошпана бериш бўйича янги қонун лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Ҳужжат лойиҳаси, бошқа нарсалар билан бир қаторда, Буюк Британия чегараларини ноқонуний кесиб ўтган муҳожирларни ўз ватанларига ёки хавфсиз учинчи мамлакатларга, масалан, Руандага, кейинчалик Буюк Британияга киришга бир умрлик тақиқ билан чиқариб юборишни ўз ичига олади.

Шунда, Линекер ўзининг Twitter саҳифасида ушбу қонун лойиҳаси «энг заифларга қарши қаратилган шафқатсиз сиёсат» эканлигини ёзди. Шу билан бирга, у қонун лойиҳасида қўлланилган ибора 1930-йилларда Германияда янграган гапларга ўхшаш деган фикрни билдирди.

10 март куни кечқурун BBC расмийлари Гари Линекер «ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича келишувга эришилмагунча» эфирга чиқмаслигини маълум қилди. Телерадиокомпания вакиллари ўз позицияларини Линекер, уларнинг фикрича, оммавий-ҳуқуқий ОАВ учун мажбурий бўлган сиёсий бетарафлик тамойилини бузгани билан асослашди.

Мавзуга оид