Ўзбекистон | 09:53 / 14.03.2023
31616
2 дақиқада ўқилади

Сирдарё вилояти прокурори лавозимидан озод этилди

Бош прокуратура Сирдарё вилояти прокурори жиноят устида қўлга олингани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов лавозимини тарк этди.

14 март куни телеграм-каналларида Сирдарё вилоят прокурори Санжар Мавлонов жиноят устида қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсиддиновнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

У Санжар Мавлонов Бош прокурорнинг шу йил 10 мартдаги буйруғига асосан ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани, айни пайтда вилоят собиқ прокурорига нисбатан ҳеч қандай жиноят иши қўзғатилмаганини таъкидлади.

Санжар Абдураҳимович Мавлонов меҳнат фаолиятини 2006 йилда Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани прокуратураси терговчиси лавозимида иш ўрганувчиликдан бошлаб, туман прокуратураси терговчиси, Тошкент вилояти прокуратураси бўлим катта терговчиси, Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Янгиер шаҳар прокурори, Қашқадарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2019 йилдан Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани прокурори лавозимида фаолият олиб борган.

Санжар Мавлонов 2020 йилнинг август ойида Ўзбекистон президентининг фармони билан «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.

2022 йилнинг апрелида Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланганди

Мавзуга оид