Ўзбекистон | 11:08 / 15.03.2023
10584
2 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Хотин-қизлар “Заковат”да беллашди

8-март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, “Заковат интеллектуал клуби” ННТ ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида Хотин-қизлар ўртасида “Заковат” интеллектуал турнири ўтказилди.

Фото: Заковат

Турнир “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли орасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш, гендер тенглигини таъминлаш, юртимизда хотин-қизларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишини таъминлаш, аёлларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг интеллектуал қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинди.

Турнир 2 та босқичда бўлиб ўтди:

1-босқич — ҳудудий саралаш босқичлари;

2-босқич — Республика босқичи.

Жорий йил 3 март санасида турнирнинг ҳудудий босқичи ўтказилди. Унда республикамизнинг 14 та ҳудудидан жами 400 дан ошиқ жамоа ва турли ёшдаги 2400 нафардан ошиқ аёллар иштирок этди.

Ҳудудий босқич якунида ҳар бир ҳудуддан 3 тадан жамоа республика босқичига йўл олди.

Турнирнинг республика босқичи 42 та жамоа ва 252 нафар аёллар иштирокида 13 март куни Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида ўтказилди.

Кескин курашлар ва кучли ҳис-ҳаяжон остида ўтган турнирнинг республика босқичида қуйидаги жамоалар совринли ўринларни эгаллади:

1-ўрин – “Экспромт” жамоаси (Тошкент шаҳри);

2-ўрин – “Енгил кавалерия” жамоаси (Тошкент шаҳри);

3-ўрин – “Эфемерида” жамоаси (Андижон вилояти).

Республика босқичида ғолиб бўлган жамоаларга смарт телевизорлар топширилди.

Мавзуга оид