Тошкентда ёш қизлар 9 қаватли уй томида хавфли ҳаракатлар қилишди
Ҳолат 16 март куни Чилонзор туманининг Мевазор маҳалласидаги кўп қаватли уйнинг томида кузатилган.
Тошкентда 3 нафар қиз “дом” томига чиқиб, рақсга тушишди. Улар томнинг четки қисмига келиб, хавфли ҳаракатлар ҳам қилишган.
Кўринишидан қизлар мактаб ўқувчилари бўлиши мумкин. Улар томга қандай чиқиб олгани ноаниқ. Ҳолатни қўшни уйда яшовчи Kun.uz кузатувчиси тасвирга олган.
Вояга етмаган болаларнинг ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан етарли назорат қилинмаслиги кўплаб кўнгилсизликларга олиб келган ҳолатлар талайгина.
Масалан, Чинозда поезднинг юк вагони устига чиқиб олган 2 нафар болани ток урганди. Хавфли ҳаракатлар натижасида болалар контакт тармоғининг электр таъминоти кучланишида тан жароҳатлари олишган.
Мавзуга оид
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
13:54 / 19.12.2024