Ўзбекистон | 18:33 / 22.03.2023
6202
1 дақиқада ўқилади

“Заковат”чилар конституциявий ўзгаришларга бефарқ эмаслигини билдирди

“Заковат” ўйини бўйича Бухоро вилоят ҳокими кубоги иштирокчилари конституциянинг янги таҳрири қамраб олаётган турли соҳаларга бефарқ эмасликларини билдирди.

Интеллектуал ўйин иштирокчилари таълим, экология, соғлиқни сақлаш, халқаро муносабатлар, иқтисодиёт ва сиёсатга бефарқ эмаслигини таъкидлаб, “Бефарқ эмасман” кампаниясида иштирок этишди.

Бу кампания доирасида фуқаролар Ўзбекистонда конституцияни янгилаш жараёнида барчани фаолликка чорлаб, чақириқлар билан чиқмоқда.

Ўзбекистон конституциясининг янги таҳририни қабул қилиш ҳақидаги қонун 30 апрел, якшанба куни умумхалқ референдумига қўйилади.

Референдумда овоз берувчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг ярмидан кўпи иштирок этса ва уларнинг ярмидан кўпи ўзгаришларни ёқлаб овоз берса, Ўзбекистон конституцияси 65 фоизга ўзгариб, янги таҳрирга ўтказилади.

Мавзуга оид