Ўзбекистон | 16:58 / 24.03.2023
10176
1 дақиқада ўқилади

Қўйлиқ – Сергели йўналишида қурилган 5 та бекатда синов тариқасида поездлар техник қатнови бошланди

Фото: Транспорт вазирлиги

Жорий йилнинг 24 март куни Тошкент метрополитени Ерусти ҳалқа йўлининг II босқичи Қўйлиқ – Сергели йўналишида қуриб битказилган 5 та бекатда синов тариқасида поездлар техник қатнови бошланди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Транспорт вазирлиги, «Тошкент метрополитени» раҳбарияти, «Боштранслойиҳа», «Ўзбекистон темирйўллари» мутасаддилари иштирок этди.

Ҳозирда Ерусти ҳалқа метро йўлининг II босқичи – 8,5 км узунликдаги 5 та бекатни ўз ичига олган «Қўйлиқ – Қурувчилар» қисми қуриб битказилган бўлиб, лойиҳанинг 3,8 км узунликдаги 2 та бекатни ўз ичига олувчи «Қурувчилар – Қипчоқ» қисмида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. 

Техник синовлардан сўнг мазкур йўналишда йўловчи ташувларининг бошланиши натижасида бир кунда 40 мингга яқин йўловчига хизмат кўрсатилади.

Мавзуга оид