Жамият | 17:50 / 26.03.2023
18136
1 дақиқада ўқилади

“Ўзимнинг келажагимга бефарқ эмасман” – 6 карра Осиё чемпиони

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида “Конституция ўзимизники” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди. Истеъфодаги ҳарбийлар, офицерлар, курсантлар ҳамда чирчиқлик ёшлар иштирок этган тадбирда армрестлинг бўйича 6 карра Осиё чемпиони Азиз Тожиев ҳам қатнашиб, барчани референдумда фаол бўлишга чақирди.

Янгиланаётган конституциянинг 48-моддаси кўпчилик спортчилар қатори мени ҳам хурсанд қилди. Бу моддада давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиши белгилаб қўйилди. Яқинда Дубай шаҳрида ўтказиладиган Осиё чемпионатида иштирок этаман. Мазкур мусобақада ҳам ғолиб бўлиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтаман ҳамда 30 апрел куни референдумда қатнашаман. Ўзимнинг келажагимга бефарқ эмасман”, — дея таъкидлади Азиз Тожиев.

Тарғибот тадбирида истеъфодаги ҳарбий Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юрти курсанти Жамшид Хидиров, истеъфодаги полковник Абубакир Наврўзов, 2000 йил Сариосиё воқеаларида вафот этган ҳарбий хизматчи Нариман Абкелямовнинг турмуш ўртоғи, кичик сержант Луиза Абкелямова ҳам ҳарбий хизматчиларга яратилган имкониятлар ҳақида гапириб, барчани референдумда фаол иштирок этишга чорлади.

Тарғибот тадбирлари республиканинг барча ҳудудларида бўлиб ўтмоқда.

Мавзуга оид