ДХХ қарийб 20 кг «опий» контрабандасига чек қўйди
Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Хусусан, ўзбек-тожик давлат чегарасининг Ургут тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида маҳаллий фуқаро ушланиб, ундан мамлакатга қўшни Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб ўтилган 19 кг 799 гр “опий” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда мазкур фуқарога нисбатан ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, унинг жиноий алоқаларининг шахсига аниқлик киритилмоқда.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
19:08 / 16.12.2024