Ўзбекистон | 11:51 / 07.04.2023
6917
1 дақиқада ўқилади

Банкларнинг устав капитали миқдори ошириляпти

Сенат ялпи мажлисида “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.

Фото: Senat.uz

Қонун билан банклар устав капитали миқдорини 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб 2025 йилнинг 1 январигача босқичма-босқич 100 миллиард сўмдан 500 миллиард сўмгача ошириб бориш тўғрисидаги талабларни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Қонунга кўра норезидентлар томонидан банклар акцияларини олишга нисбатан чекловлар қисман бекор қилинмоқда. Халқаро бозорларда оммавий жойлаштирилган акцияларни сотиб олиш соддалаштирилмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Мавзуга оид