Инсон ҳуқуқлари фаоли Ўзбекистонда болалар зўравонлиги камаймаётгани сабаблари ҳақида гапирди
Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Kun.uz’га берган интервюсида Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари камаймаётгани сабаблари ҳақида гапирди.
“Бу ишни икки қисмга ажратиш керак. Биринчидан, жиноятчига нисбатан ўта енгил жазо берилганлиги жамоатчилик эътирозига сабаб бўляпти. Буни қонунчиликдаги бўшлиқлар билан малакалаш мумкин. Иккинчидан, бу соҳа нега муаммолардан чиқмаяпти, деган саволга тўғридан тўғри давлат бошқаруви ва ижтимоий-сиёсий вазият билан малакаланади. Умумлаштириб олсак, коррупцион омиллар, қонунчиликдаги бўшлиқлар, анъана шаклига келиб қолган нималардир бор. Бу иллат совет даврида ҳам бўлган, мустақилликнинг дастлабки йилларида авж олди, 2018/19/20-йилларда ҳам бундай нохуш ҳолатлар бўлди. Яъни бу ерда барча омиллар бир-бирини етаклаб келаверади”, – деди у.
Ҳуқуқ фаолига кўра, Ўзбекистон Жиноят кодексида педофилия жиноятлари алоҳида ажратилмаган. Масаланинг оғир нуқталаридан бири ҳам шу.
“Оилавий зўравонликлар ҳам шундай. Саида Мирзиёева ташаббуси билан оилавий зўравонликка оид қонун ҳужжати қабул қилиняпти, лекин бу ҳужжат ҳам тўлиқ шаклда эмас. Бу муаммолар мамлакатнинг тараққиёт даражаси, демократлашуви йўли билан боғлиқ. Халқаро тажрибада ўтган асрнинг 30-40-йилларида Европада ҳам биздаги ҳолат бўлган. Бу нарса иқтисодий ҳолат билан ҳам боғлиқ, чунки ҳар бир муассасага пул ажратиш керак ва ҳоказолар.
ЖКда «педофилия» сўзининг ўзи йўқлиги, тан олинмаганлиги — жуда катта фожиалардан бири. Омилларга қайтадиган бўлсак, ҳокимият идоравий бошқарувида бўшлиқлар бор. Айтайлик, нега Марғилондаги, Қўқондаги ҳодисалардан кейин хулоса чиқарилмади? Демак, бу соҳанинг шундай муаммолари бор.
2020 йилда президент ташаббуси билан бу соҳа Миллий гвардия васийлигига бириктирилган эди. Лекин Миллий гвардия буни бўйнига оладиган даражада катта ташкилот эмас, улар ўзининг ишидан ортмайди. Иккинчидан, ривожланган мамлакатларга эътибор берсак, бу соҳага жуда катта ижтимоий маблағлар ажратилади. Ўзбекистон эса ҳозирги иқтисодий салоҳияти билан бу муаммони қамраб олиши қийин. Учинчидан, раҳбар ходимларнинг этикаси. Ҳатто марказий аппаратда ҳам педофилларнинг шериги бор экан, деган гаплар эшитяпмиз”, – деди Абдураҳмон Ташанов.
Интервюни тўлиқ ҳолда юқоридаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин.
Мавзуга оид
14:37 / 05.12.2024
«Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти «Озодлик, тенглик, биродарлик» халқаро мукофоти билан тақдирланди
11:33 / 15.11.2024
“Пора катталашган сари суверенитет билан савдолашиш бошланади” – фаоллар билан суҳбат
17:45 / 12.08.2024
Сурхондарёда 10 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак қамоққа олинди
21:21 / 26.06.2024