Жамият | 19:00 / 10.04.2023
17034
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий филиаллари иштирокида «ТАТУ ёш олимлари» I-форуми бўлиб ўтмоқда

Ахборот технологиялари соҳаси иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг асосий локомотивларидан бири ҳисобланади.

Фото: Тошкент ахборот технологиялари университети

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети республикада ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади. Университет билан биргаликда унинг Қарши, Самарқанд, Урганч, Нукус, Фарғона ва Нурафшон филиалларида ҳам ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаб келинмоқда.

Бугунги кунда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиалларида жами 26089 нафар талаба таҳсил олмоқда. Университет ва унинг филиалларида 982 нафар профессор-ўқитувчи, жумладан 64 нафари фан доктори ҳамда 313 нафари фан номзодлари педагогик ва тадқиқот ишлари бўйича иш фаолиятларини олиб боришмоқда.

2022 йилда университет республика олий таълим муассасалари миллий рейтингида 13-ўрин, техника йўналишидаги ОТМлар бўйича 5-ўрин, ОТМ профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот фаолияти натижалари асосида олинган маблағлари кўрсаткичи бўйича 3-ўрин, докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш ҳамда илмий унвонлар олиш кўрсаткичи бўйича 4-ўринни эгаллади.

Жорий йилнинг 2023 йил 10-11 апрел кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий филиаллари «ТАТУ ёш олимлари» I-форуми бўлиб ўтади.

Ўтказилаётган «ТАТУ ёш олимлари» I форумининг асосий мақсади университет ва унинг ҳудудий филиалларида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳамкорликни янада кучайтириш, ўзаро тажриба алмашишни янги босқичга олиб чиқиш илмий ишлар сифатини оширишдан иборат.

Форум доирасида университет ва унинг ҳудудий филиаллари ёш олимлари ва иқтидорли талабаларининг илмий маърузалари тингланади, дастурий воситаларини яратиш, аппарат-дастурий воситаларни лойиҳалаш, сунъий интеллект, ахборот хавфсизлиги каби йўналишлар бўйича илмий муаммолар муҳокамаси ҳамда 100 дан зиёд дастурий ва аппарат-дастурий ишланмаларнинг намойишини ташкил этиш режалаштирилган.

Форум якунида университет ва унинг ҳудудий филиаллари илмий муаммоларининг ечимлари бўйича тегишли қарорлар қабул қилинади, ҳамкорликда илмий ишларни бажариш бўйича истиқболли режалар белгиланади ҳамда илмий ишланмаларни амалиётга кенг жорий этиш ва тижоратлаштириш бўйича вазифалар белгиланади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид