Ўзбекистон | 16:30 / 13.04.2023
5507
2 дақиқада ўқилади

Бизнес учун ўйин хизматлари

Фото: OSON

2022 йил бошига келиб, OSON ўйин хизматлари бўйича етакчилардан бири сифатида ўзини намоён қилди. Компания фаол равишда янги платформалар ва ўйин кутубхоналарини уламоқда. Gaming’ни ривожлантириш билан бир вақтда, OSON B2B соҳаси учун ўйин хизматларининг ечимига айланишни мақсад қилган. Шу сабабдан тўлов тизими бизнес учун мўлжалланган, OSON Gaming йўналишини ривожлантиради ва молиявий иловалар учун ўйинлар билан боғловчи бўлган хизматга айланади. OSON Gaming нафақат фойдаланувчилар учун, балки даромадни оширишдан манфаатдор бўлган бизнесни ривожлантиришга ёрдам беради.

OSON Gaming қўшимча транзакция каналлари ёрдамида хизматларнинг барқарор ишлашини ва тўловлар хавфсиз ўтишини кафолатлайди.

Ўйин агрегаторининг асосий хусусиятларидан бири – бу хизматларни тўлов иловаларининг тизимига тезкор равишда интеграция қилиш имкониятидир. Агрегаторнинг глобал платформалар билан ҳамкорлиги туфайли OSON Gaming’га доимий равишда янги ўйин кутубхоналари қўшилиб боради. Ҳозирданоқ ҳамкорлар танловига: Steam, PUBG MOBILE, Fortnite, EA Games, Blizzard, League of Legend ва бошқа кўплаб хизматларни улаши мумкин ва 5 та тўлов усули орқали тўловларни қабул қилишлари мумкин.

Янги ҳамкорларни улашда менежерлар томонидан тўлиқ техник ёрдам, интеграциянинг барча босқичларида ҳамроҳлик ва юзага келган масалалар бўйича маслаҳатлар мавжуд. Тўлиқ молиявий таҳлилга эга шахсий кабинет ҳам тақдим этилади.

OSON Gaming – бу онлайн-бизнес соҳасида даромадни оширишнинг янги усулини излаётганлар учун ечим. Ушбу хизматни бизнесингизга улаш учун почта орқали биз билан боғланинг: info@oson.uz.

Телефон: 71-207-80-80

Реклама

Мавзуга оид