Тошкентда «Спарк» йўл четида кетаётган пиёдани уриб юборди
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида одам ўлими билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, жорий йилнинг 10 апрель куни тахминан соат 07:30 да Бектемир тумани, Олтинтопган кўчасида 2 та енгил автомобиль ва бир пиёда иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Аниқланишича, ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Н.Р. «Спарк» русумли автомашинани ишончнома орқали бошқариб кетаётиб, оралиқ масофани сақламай, йўл четида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Ж.Ғ.га тегишли «Спарк» русумли автомашина билан тўқнашиб кетган ва бошқарувни йўқотиб, йўл четидан ҳаракатланиб кетаётган пиёдани уриб юборган.
Оқибатда, пиёда, 1983 йилда туғилган Г.Д. турли хил тан жароҳатлари, 2-даражали кома ҳолати ташхиси билан касалхонага олиб борилган, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 11 апрель куни соат 02:15 да вафот этган.
Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:19 / 24.12.2024
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
08:12 / 24.12.2024
Тошкентда учта автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
13:20 / 17.12.2024