Ўзбекистон | 19:03 / 18.04.2023
44859
1 дақиқада ўқилади

Рамазон ойи 29 кун ҳам бўлиши мумкин - Ғуломиддин Холбоев

Фатво маркази директори ўринбосари рўза ҳайити қачон нишонланиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси фатво маркази директори ўринбосари, Тошкент Ислом институти ўқитувчиси Ғуломиддин Холбоев Рамазон ойи неча кун бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Унинг сўзларига кўра, Рамазон ойи 29 кун бўлиши ҳам мумкин, бунинг сабаби Ойга боғлиқ.

«Рамазон 29 кун бўлиши мумкин. Чунки шу пайтгача мусулмонлар бир неча марта мана шундай 29 кун қилиб рўза тутган. Бунинг сабаби Ойга боғлиқ. Масалан шамсий ойлар неча кун бўлиши аниқ. Лекин ибодат қамарий ойлар билан ҳисоб-китоб қилинади. Бундай ойлар ё 29 кун ё 30 кун бўлади. Ойнинг чиқишига қараб фарқ қилади», деди Ғуломиддин Холбоев.

Унинг таъкидлашича, Рамазон ҳайитининг илк куни борасида муфтий бошчилигидаги ишчи гуруҳ, уламолар изланмоқда. Тез орада бу бўйича маълумот тақдим этилади.

Мавзуга оид