Жамият | 15:10 / 25.04.2023
21228
1 дақиқада ўқилади

“Энг алам қилгани коттежлар қурилишига чиққанимиз эди” — наманганлик ўқитувчи

Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги 38-мактаб ўқитувчиси Дилфуза Йўлдошева таълим соҳасида ишлаб пахта чопиқ, пахта теримдан тортиб кўча супуришгача чиқишга мажбур бўлган кезларини сўзлаб берди.

Суҳбатдошимиз иш фаолиятининг илк кунларидан далага чиққани, ўқитувчидек инсонларга зиё улашиши керак бўлган касб эгалари таълим бир четда қолиб, қишлоқ хўжалигида қора ишчига айланиб қолганини хотирлади.

Унинг айтишича, бошланғич синф ўқувчиларини пахта далаларида йўқотиб қўймаслик учун ора-орада исмларини айтиб чақириб туришган. Ўқитувчилар совуқ кунлар тушишига қарамасдан, далаларда пахта тугаган бўлса-да, теримдан қайтарилмай, далаларда қолиб ишлашган.

Суҳбатдошимизга энг алам қилган жиҳати, ўқитувчилар тижорий мақсадда қурилаётган коттежларга чиқиб ишлашга мажбур қилингани бўлган. У ўша кунларни алам билан эслашини таъкидлайди.

Дилфуза Йўлдошева ишлаётган мактаб ҳозирда тўлиқ таъмирдан чиқарилган. Қаҳрамонимиз бугун мактабга фақат таълим бериш, болажонларни етук билим эгаси қилиб тарбиялаш ўйи билан келади. Олдига қўйган мақсадлари эса – ўқувчилари Ўзбекистонда ва жаҳонда юқори натижаларига эришишини кўриш.

Мавзуга оид