Жамият | 11:33 / 27.04.2023
14360
2 дақиқада ўқилади

2023 йилда боқувчисини йўқотган 42 мингдан ошиқ хотин-қизларга моддий ёрдамлар кўрсатилди

Ўзбекистонда 2023 йилда боқувчисини йўқотган 42 939 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож хотин-қизларга моддий ёрдамлар кўрсатилди. Бу ҳақда Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси маълум қилди.

Олтита тоифа бўйича «Аёллар дафтари»га киритилган жами 1 млн 680 нафар хотин-қизлардан 225 117 нафарининг (22,5 фоиз) муаммолари ҳал этилди. Бу ишлар жорий йилнинг 10 апрелига қадар амалга оширилган. 

Хусусан, 91 936 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. 9 924 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун кредитлар ажратилди. 

Шунингдек, боқувчисини йўқотган 42 939 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож хотин-қизларга моддий ёрдамлар кўрсатилди. Яна 44 254 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий ёрдамлар ажратилди.

Бундан ташқари, уй-жойга муҳтож бўлган 2 387 нафар хотин-қизларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш чоралари кўрилди. Уларнинг 2 129 нафарига турар жой ижара тўлови учун компенсациялар тўлаб берилди ва 258 нафари арзон уй-жойлар билан таъминланди.

Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд 33 676 нафар хотин-қизларга моддий ёрдамлар ажратилди, уларнинг 705 нафарига томорқасидан самарали фойдаланишига кўмаклашилди. Уй-жойи таъмирга муҳтож 311 нафар хотин-қизларнинг хонадонлари таъмирланди.

Мавзуга оид