Ўзбекистон | 13:26 / 27.04.2023
12425
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон олтин қазиб олишни 1,5 баробарга оширишни режалаштиряпти

Ўзбекистон олтин қазиб олишни қарийб бир ярим баробарга, яъни 150 тоннагача оширишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон яқин йилларда олтин қазиб олишни қарийб бир ярим баробарга, яъни 150 тоннагача оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари Аъзам Қодирхўжаев «Иннопром. Марказий Осиё» кўргазмасида маълум қилди, деб ёзмоқда Gazeta.uz.

У Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин қазиб олувчи давлатлардан бири эканини, айни пайтда йилига 105 тоннага яқин ушбу металл олинишини эслатди. 

2022 йил апрель ойида Навоий вилоятининг Томди туманида 40 миллион тоннадан ортиқ олтин рудаси захирасига эга Мурунтов карьери таркибида Балпантау ва Томдибулоқ конлари топилгани хабар қилинган эди. Бу ерда қарийб 15 йил давомида йилига 3 миллион тоннадан ортиқ руда қазиб олиш режалаштирилган. 

2021 йилда Қизилқумда 133 тонна захирага эга янги «Чукурқудуқ» олтин кони топилди. 

Мавзуга оид