Жамият | 10:32 / 30.04.2023
20054
1 дақиқада ўқилади

Навоийдаги чиқинди полигонида ёнғин содир бўлди

Фото: Табиат ресурслари вазирлиги Навоий вилояти бошқармаси ахборот хизмати

Навоий вилояти Кармана туманидаги қаттиқ маиший чиқиндилар жойлаштириш полигонида ёнғин содир бўлди.

Табиат ресурслари вазирлиги вилоят бошқармаси хабарига кўра, ўрганиш давомида «Бережливост» МЧЖга қарашли чиқинди полигонида ёнғин келиб чиққани ва бунинг оқибатида ҳудуд атмосферасида тутун ҳосил бўлгани аниқланган.

Шунингдек, Кармана тумани чиқинди йиғиш ҳудудида ҳамда Навоий шаҳри ҳудудида атмосферага ташланадиган ифлослантирувчи моддалар миқдорини аниқлаш мақсадида атмосфера ҳавосининг белгиланган меъёр даражасини аниқлаш учун тун-у кун мунтазам равишда мониторинг ва назорат ишлари олиб борилган.

Вилоят ҳокимлиги, Табиат ресурслари вазирлиги Навоий вилояти бошқармаси, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда тегишли ташкилотларнинг 30 та махсус техника ёрдамида Кармана тумани ҳудудидаги «Бережливост» масъулияти чекланган жамиятига қарашли қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш полигонидаги ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Мавзуга оид