Ўзбекистон | 08:12 / 01.05.2023
5707
1 дақиқада ўқилади

Чилонзорда "Нексия" билан тўқнашган "Спарк" ағдарилиб кетди

Чилонзор туманида 2 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙТҲ бўйича маълумот берди.

Фото: ИИББ ЙҲХБ

Жорий йилнинг 30 апрель куни соат 23:00 ларда Чилонзор тумани Муқимий - Боғистон кўчалари кесишган чорраҳада 2000 йилда туғилган Х.Ш. бошқарувида бўлган "Спарк" ҳамда 1999 йилда туғилган Д.А. бошқарувида бўлган "Нексия" автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид