Енгил атлетика. Ўзбекистон мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги осиё чемпионати якунига етди
Тошкентда енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги осиё чемпионати ўз якунига етди
27-30 апрел кунлари Ўзбекистон енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги бешинчи осиё чемпионатига мезбонлик қилди.
4 кун давом этган қитъа биринчилигида 40та мамлакатдан 500 нафардан зиёд спортчилар иштирок этди.
Турнирда Хитой 24та медаль — 15та олтин, 7та кумуш ва 2та бронза билан етакчи бўлди. Ҳиндистон 6та олтин, 11та кумуш, 7та бронза билан 2-ўринни эгаллаган бўлса, Қозоғистон 3та олтин, 6та кумуш ва 5та бронза билан кучли учлиедан жой олди.
Ўзбекистонлик ёшлар эса мусобақани 3та олтин, 3та кумуш ҳамда 6та бронза — жами 12та медаль билан якунлаб, умумжамоа ҳисобида 4-ўринни қўлга киритишди.
Ўзбекистон жамоасига медаль келтирган спортчилар:
- Маҳлиё Муҳаммаджонова — 2000 метр масофага тўсиқлар оша югуришда олтин
- Девдавс Исмоилов — баландликка сакрашда олтин
- Шарифа Давронова — уч хатлаб сакрашда 13,99 метр натижа билан турнир рекордини ўрнатган ҳолда олтин; узунликка сакрашда эса кумуш
- Маҳлиё Махмудова — диск отишда кумуш
- Абдуазим Раҳматуллаев — ядро улоқтиришда кумуш, диск отишда бронза
- Мафтуна Аҳмедова — 1500 метрга югуришда бронза
- Сабина Ғойибназарова — 400 метрга тўсиқлар оша югуришда бронза
- Эмилия Рудина — баландликка сакрашда бронза
- Шаҳзода Шозодова — диск отишда бронза
- Анна Чикалова — еттикурашда бронза
Мавзуга оид
18:07 / 06.12.2024
World Athletics Ўзбекистонни кузатув рўйхатидан чиқарди
14:40 / 02.12.2024
Ярослава Магучих 2024 йилда дунёнинг энг яхши енгил атлетикачиси бўлди
08:46 / 04.08.2024
Париж-2024. Ўзбекистонлик спортчиларнинг 4 август кунги чиқишлари
07:53 / 21.08.2023