Спорт | 14:02 / 10.05.2023
21409
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда велоспорт бўйича UCI тақвим режасига киритилган мусобақа ўтказилмоқда

Дунёнинг кучли велоспортчилари иштирок этаётган халқаро мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари дастлабки натижаларни қўлга киритишди.

Фото: velosportuz

Ўзбекистонда илк бор эркаклар ва аёллар ўртасида велоспортнинг шоссе тури бўйича Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI) тақвим режасига киритилган “OQTOSH-CHORVOQ MOUNTAIN” кўп кунлик халқаро мусобақаларига старт берилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси билан бирга дунё бўйлаб сараланган 120 нафар велоспортчи куч синашяпти. 

Мусобақада ўзбекистонлик спортчилар юқори натижаларни қайд этишни бошлашди. Жумладан, 10 км масофада хотин-қизлар ўртасида бўлиб ўтган пойгада миллий терма жамоа аъзоси Олга Забелинская 1-ўрин, Яна Кускова 2-ўрин, Мисюрина Маргарита 5-ўринни қўлга киритди. Натижада спортчилар 85 рейтинг очкосига эга бўлишган.  

10 км масофада эркаклар ўртасида ўтказилган пойгада эса Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзоси Улуғбек Саидов 1-ўринни, Беҳзод Рахимбоев эса 3-ўринни эгаллади. Бу орқали улар 70 рейтинг очколарига эга чиқишди.

Кўп кунлик мусобақа давом этмоқда.

Мавзуга оид