Иқтисодиёт | 13:46 / 10.05.2023
35706
2 дақиқада ўқилади

Uzcard ва Humo банкоматларини интеграциялаш бўйича техник ишлар якунланди

2023 йил 1 июндан бошлаб тижорат банклари билан келишилган жадвалга мувофиқ Uzcard ва Humo тўлов тизимлари банкоматларини босқичма-босқич ўзаро бир-бирига улаш бошланади.

Фото: KUN.UZ

Uzcard ва Humo тўлов тизимлари банкоматларини интеграция қилиш бўйича техник ишлар якунланди. Бу ҳақда Бу ҳақда Uzcard ахборот хизмати хабар берди.  

“Ягона умумреспублика процессинг маркази МЧЖ Миллий банклараро тўлов тизими билан биргаликда Uzcard ва Humo тўлов тизимлари банкоматларини интеграция қилиш бўйича техник ишларни якунлади.

Ҳозирги вақтда пилот режимида иккита банкомат ишлаб турибди: Uzcard'га уланган ва Humo банк карталарини қабул қилувчи “Капиталбанк” АТБ банкомати, шунингдек Humo'га уланган ва Uzcard карталари қабул қилинишини таъминлайдиган “Халқ банки” АТБ банкомати.

Тўлов тизимларининг иккала оператори томонидан тест синовлари муваффақиятли якунлангандан сўнг, шунингдек транзакцияларни амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган хатолар аниқлангандан кейин, тижорат банкларининг барча банкоматларини улаш режалаштирилади”, дейилади Uzcard баёнотида.

Таъкидланишича, 2023 йил 1 июндан бошлаб тижорат банклари билан келишилган жадвалга мувофиқ барча банкоматларни босқичма-босқич улаш бошланиши кутилмоқда.

Аввалроқ, аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган президент қарори имзоланганди. Унда Humo ва Uzcard тўлов тизимлари ўзаро интеграциясини босқичма-босқич, жумладан 2023 йил май ойига қадар банкоматлар ҳамда 2023 йил якунига қадар тўлов терминаллари тизимини интеграция қилиш ишларини якунлаш белгиланганди.

Маълумот учун, Uzcard ва Humo тўлов тизимлари интеграция қилиниши ҳақида 2020 йилдан буён айтиб келинади. Бу жараён 2021 йил охиригача якунланиши ҳақида расман эълон қилинган, лекин бу амалга ошмай қолганди.

Мавзуга оид