Тошкентда бетон симёғочга урилган Nexia ҳайдовчиси вафот этди
Янгиҳаёт туманида бошқаруви йўқотилган Nexia-2 бетон симёғочга урилди ва иккига бўлиниб кетди.
Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида Nexia-2 автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Жорий йилнинг 11 май куни соат 07:30 ларда Янгиҳаёт тумани Тошкент айланма йўлининг 4П21 йўлида 2000 йилда туғилган А.А. Nexia-2 русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб бетон симёғочга урилиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида Nexia-2 русумли автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
07:45
Амир Темур кўчасида содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи жароҳатланди
16:19 / 24.12.2024
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
08:12 / 24.12.2024
Тошкентда учта автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
19:07 / 18.12.2024