Ўзбекистон | 16:55 / 16.05.2023
10941
3 дақиқада ўқилади

Журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди

Фото: Enter Engineering

Мамлакатимизнинг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларни, жумладан бу ишларда Enter Engineering компаниялари гуруҳининг иштироки салмоғи билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида жойлашган Enter Steel ва Enter SOLAR Green Energy машинасозлик заводларига мамлакатимизнинг телевизион каналлари, босма ва электрон нашрлар вакиллари ҳамда блогерлари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

Журналистлар ва блогерлар эътиборига Enter Steel заводининг нисбатан қисқа вақт ичида металл конструкциялар, кўприкли ва чорпоя кранлар, босим остида ишловчи сиғимлар ва аппаратлар ишлаб чиқариш бўйича йилига 25 мингта маҳсулот қувватига эга Ўзбекистондаги энг йирик корхонага айлангани ҳақида ҳикоя қилувчи тақдимот ҳавола этилди. Дарҳақиқат, заводнинг қуввати ва салоҳияти ортиб бормоқда — унинг филиали Олмалиқ шаҳрида ишламоқда, Бухоро вилоятида эса «Enter Steel Karakul» янги заводи қурилмоқда, заводда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар Чирчиқ шаҳрида жойлашган заводга тегишли конструкторлик бюросида яратилмоқда. Асосий эътибор ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичлари бўйича жаҳон стандартларига мос бўлишига қаратилади. Бунинг натижаси ўлароқ, завод маҳсулотлари ASME, ISO, IQNet каби халқаро сертификатларига эришган.

Меҳмонлар заводнинг цехларида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнларини яқиндан кузатдилар, ходимлар билан танишиб, етакчи мутахассислар билан суҳбатлашдилар. Маҳсулотлар сифати қай даражада синчковлик билан текширилишини заводнинг Марказий лабораториясида ўз кўзлари билан кўрдилар. Бу ерда меҳмонларга Испаниянинг Ibertest бренди ишлаб чиқарган физикавий-механикавий синовлар учун мўлжалланган аппаратларида металларнинг сифатини текшириш жараёни кўргазмали тарзда намойиш этилди.

Пресс-тур дастурида белгиланган яна бир манзил — жорий йилда қурилган ва айни пайтда ишга тушириш-созлаш жараёнлари олиб борилаётган Enter SOLAR Green Energy заводи бўлди. Энг замонавий ишлаб чиқариш инновацион технологиялар билан жиҳозланган ушбу завод Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. Бу ерда 25 йиллик фойдаланиш муддати кафолатланган қуёш панеллари тайёрланади, улар келгусида мамлакатимизда бунёд этилажак фотоэлектрик станциялар (FEK)га ўрнатилиши режалаштирилган. Журналистлар ва блогерлар яқиндагина монтажлаш ишлари якунланган Ecoprogetti (Италия)нинг автоматлаштирилган линияси иши билан танишдилар, мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Қайд этиш жоизки, бугун бу ерда мингга яқин ишчи ўрни яратилгани ҳам Enter Steel ва Enter SOLAR Green Energy заводларининг юксак ижтимоий аҳамиятини тасдиқлайди.

Enter Engineering матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид