Спорт | 05:17 / 01.06.2023
26618
2 дақиқада ўқилади

«Севилья» — 7 карра Европа Лигаси ғолиби

Фото: Севилья

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Европа Лигаси финали бўлиб ўтди. Унда Испаниянинг «Севилья» ва Италиянинг «Рома» клублари ўзаро тўқнаш келишди. 

Биринчи бўлимда Дибала ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Манчини ўз дарвозасини ишғол этиши натижасида мувозанат тикланди. Қолган дақиқалар ва қўшимча бўлимларда ҳисоб ўзгармай қолди, пенальтилар сериясида эса омад «Севилья»га кулиб боқди. Римликлардан Манчинининг зарбасини Буну қайтарди, Ибаньес дарвоза устунини нишонга олди. 

Шу тариқа «Севилья» ўз тарихида 7-бор Европа Лигаси ғолиблигини қўлга киритди ва ғалаба орқали Чемпионлар Лигасига йўлланма олди. Андалусия клуби бу турнирда бирорта финалда ютқазмаган. Римликлар устози Жозе Моуриньо эса еврокубоклар финалида (Суперкубокни қўшмаганда) илк бор мағлубиятга учради.

Европа Лигаси. Финал
Севилья — Рома 1:1
Пенальтилар серияси — 4:1.

31 май, «Пушкаш Арена»
Голлар: Манчини (55, автогол) — Дибала (35).
Севилья – Буну, Навас (Монтьель, 95), Баде, Гудель (Маркао, 120+8), Теллес (Рекик, 95), Ракитич, Фернандо (Хордан, 120+8), Окампос, Оливер Торрес (Сусо, 46), Хиль (Ламела, 46), Ан-Носири.
Рома – Патрисиу, Челик (Залевски, 91), Смоллинг, Манчини, Рожер, Спинаццола (Льоренте, 106), Матич (Бове, 120), Кристанте, Пеллегрини (Эль-Шаарави, 106), Дибала (Вейналдум, 68), Абраҳам (Белотти, 75).
Огоҳлантиришлар: Матич (22), , Пеллегрини (45), Манчини (48), Кристанте (65), Ракитич (65), Челик (74), Залевски (105), Ламела (109), Хордан (120), Монтьель (120+4), Окампос (120+10).

Мавзуга оид