Қорақалпоғистонда газ қувурида йирик ёнғин юз берди
Авария-тиклаш ишлари давомида ҳудуддаги айрим АГТКШларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилган.
Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманидан ўтувчи газ қувурида йирик ёнғин содир бўлган ҳақидаги хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Вазирликка кўра, 4 июн куни соат 19:15да “Бухоро-Урал” магистрал газ қувурининг 464-километридан уланган, 1982 йилда фойдаланишга топширилган “Нукус-2” ГТСга борувчи 530 мм диаметрли тармоқ газ қувурининг 2,3 километрида газ сизиб чиқиши туфайли ёнғин юз берган. Соат 19:30да кранлар тўлиқ ёпилиб, ёнғин бартараф қилинган.
Воқеа жойига соат 19:45да авария-тиклаш гуруҳи етиб борган. Авария-тиклаш ишлари давомида “Нукус-2” ГТСдан табиий газ билан таъминланувчи истеъмолчиларга “Шўркўл” ГТСи билан уланган ҳалқали газ тармоғи орқали табиий газ етказиб берилиб, фақат “Ҳудудгазтаъминот” АЖга қарашли АГТКШларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилган.
Газ сизиб чиқиши туфайли содир бўлган ёнғин оқибатида Д-530 мм бўлган юқори босимли газ қувурининг яроқсиз ҳолга келган 10 метр узунликдаги қисми тўлиқ алмаштирилган. Авария-тиклаш ишлари бугун соат 10:30да якунланган ҳамда барча истеъмолчиларга табиий газ тўлиқ етказиб берила бошланган.
Мавзуга оид
21:23 / 21.12.2024
Фарғонадаги цехда юз берган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди
08:20 / 21.12.2024
Қорақалпоғистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
08:45 / 20.12.2024