WP: Саудия шаҳзодаси АҚШга нефть туфайли алоқаларни узиш билан таҳдид қилган
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси бир томонлама равишда АҚШга муносабатларни узиш билан таҳдид қилди, деб ёзади WP Америка разведкасининг махфий ҳужжатларига таяниб. Муҳаммад бин Салмон Байденнинг Саудия Арабистонини нефть қазиб чиқаришни қисқартириш қарорини «оқибатлар» кутаётгани ҳақидаги баёнотига шундай муносабат билдирди, деб ёзади газета.
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон бир томонлама равишда АҚШга алоқаларни узиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда The Washington Post газетаси Америка разведкасининг газета ихтиёрига келиб тушган махфий ҳужжатига таяниб ёзмоқда.
Унга кўра, Саудия шаҳзодаси «энди АҚШ маъмурияти билан ишламаслигини» айтган ва «Вашингтон учун жиддий иқтисодий оқибатлар» тўғрисида ваъда қилган. Муҳаммад бин Салмон ўтган йилнинг кузида Саудия Арабистони бензин нархи ошиши фонида нефть қазиб олишни қисқартириш қарори «оқибатлар келтириб чиқариши»ни айтган АҚШ президенти Жо Байденнинг сўзларига шундай муносабат билдирди, деб ёзади WP.
Шаҳзоданинг таҳдиди тўғридан тўғри АҚШ расмийларига етказилганми ёки АҚШ разведкаси томонидан аниқланганми, ҳозирча номаълум. Бироқ, саккиз ой давомида Байден ўз таҳдидини амалга оширмади, Муҳаммад бин Салмон эса Америка расмийлари билан алоқалардан воз кечмади. Масалан, 8 июнь, пайшанба куни валиаҳд шаҳзода АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан Саудиянинг денгиз соҳилидаги Жидда шаҳрида учрашди, дея таъкидлади WP.
Мавзуга оид
17:40
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05
АҚШда сўнгги 4 йилда 749 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
16:18
“Канални савол-жавобсиз қайтариб оламиз” – Трамп Панамага таҳдид қилди
15:04