Ўзбекистон | 17:00 / 11.06.2023
11993
3 дақиқада ўқилади
Реклама

“Xon Saroy”нинг навбатдаги лойиҳаси ўз эшикларини очди

4 июнь куни Xon Saroy компанияси навбатдаги “Diplomat” лойиҳасининг очилиш маросимини ўтказди. Маросимда хонадонлар калитлари ўз эгаларига топширилди ва “Менинг орзумдаги уй” танлови ғолиблари тақдирланди.

“Xon Saroy” қурилиш компанияси навбатдаги “Diplomat” лойиҳасини ўз якунига етказди. Мазкур турар жой мажмуасида 35,2 м/2 дан тортиб 124,7 кв/м гача бўлган 304 та хонадон мавжуд. Лойиҳа қурилиши 2021 йилнинг май ойида бошланган эди.

4 июнь куни компания лойиҳанинг очилиш маросимини ўтказди.  Очилиш маросими катта тантанага айланди, таниқли шоу бизнес олами вакиллари хонадон эгаларини табриклашди. Компания мижозлари орасида янги уй калитларини қўлга киритган таниқли санъаткорлар ва блогерлар ҳам ўз фикрлари билан бўлишишди.

 “Xon Saroy” компанияси халқаро болалар куни муносабати билан “Менинг орзумдаги уй” танловини жорий қилган эди. Унда болажонлар ўз орзуларидаги уйларини чизиб бот орқали компания сайтига юборишлари ва сайтда овоз тўплашлари керак эди. Энг кўп овоз тўплаган сурат муаллифлари компаниянинг қимматбаҳо совғалари билан мукофотланди.

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги Америка элчихонаси ёнида жойлашган “Diplomat” турар жой мажмуаси ўзининг қулай ва хавфсизлиги билан эътиборни тортади. Лойиҳа дизайни замонавий услубда яратилган. Мажмуа ичида болалар учун ўйин майдончалари, аттракционлар мавжуд. 24/7 режимда қўриқлаш хизмати, хавфсизлик назорати истиқомат қилувчи аҳоли хавфсизлигини таъминлайди.

Компания ўзининг “Ayvon”, “Xon Saroy”“Mega Tower” ва “Pandora” каби турар жой мажмуалари билан машҳур.

“Xon Saroy” қурилиш компанияси “Diplomat” турар жой мажмуасида истиқомат қилувчи аҳоли учун:

  • Икки камерали пластик дераза ромлар;
  • Автоном иситиш тизими:  
  • Киришда темир эшиклар;
  • 630 кг оғирлик кўтара оладиган замонавий ва шовқинсиз лифтлар 
  • Янги болалар майдончаси
  • Кузатув камералари билан таъминланган хавфсиз ҳудудни тақдим этади.

“Xon Saroy” – ҳамёнбоп, ишончлилиги билан барчанинг орзусидаги уйлар!

 

Мавзуга оид