Майами полицияси Трампга айблов қўйилганидан кейин юз бериши мумкин бўлган митингларга тайёрланяпти
Майами расмийлари АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп устидан биринчи суд жараёнига «тайёр» эканини маълум қилди. Бу ҳақда шаҳар мэри Фрэнсис Суарес ва полицияга таяниб, ABC News хабар бермоқда.
«Биз оломоннинг турли ҳаракатларига тайёрмиз», дея маълум қилди Майами мэри.
Майами полицияси бошлиғи Мануэл Моралес шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари Трампнинг 50 минггача тарафдорлари келишига ҳозирлик кўраётганини айтди. «Биз бу воқеани жуда жиддий қабул қиламиз. Вазият ёмонлашиши эҳтимоли борлигини биламиз», деди у.
АҚШ Махфий хизмати Маршаллар хизмати билан ҳамкорликда Трампнинг келишига ҳам ҳозирлик кўрмоқда.
Телеканал Майами суди биноси атрофида маҳаллий ва федерал ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари сонида сезиларли ўсиш кузатилганини таъкидлади.
Ўзини айбсиз деб эълон қилган Трамп тарафдорларини суд эшитувлари учун Майамига келишга ундаб, ўтган ҳафта ижтимоий тармоқларда шундай ёзган эди: «Майамида сешанба куни кўришгунча».
АҚШ суди ОАВнинг собиқ президент Доналд Трамп ва унга қўйилган айбловлар иши бўйича биринчи суд жараёнидаги видео ва аудио маълумотлардан фойдаланиш ҳақидаги сўровини рад этди.
Флорида штатида федерал прокурорлар томонидан собиқ президент Доналд Трамп махфий ҳужжатларни сақлаш ва улар билан ишлаш қоидаларини бузганлик бўйича 37 та бандда айбланди.
13 июнь, сешанба куни сиёсатчи иш кўрилаётган Флорида штати судига келиши керак.
Мавзуга оид
18:52
Трамп ўлим жазосини қўллашда қатъият билан давом этишини айтди
18:22
Дания Трамп баёнотидан кейин Гренландия мудофааси харажатларини оширди
16:18 / 24.12.2024
“Канални савол-жавобсиз қайтариб оламиз” – Трамп Панамага таҳдид қилди
09:53 / 24.12.2024