Робахон Маҳмудова сурхондарёлик сайловчилар билан учрашди
Ўзбекистон президентлигига номзод дастурида илгари сурилган 9 та устувор мақсад тўғрисида маълумот берилди.
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги “Санъат саройи”да Ўзбекистон президентлигига “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Робахон Маҳмудованинг сурхондарёлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда партия фаоллари, депутатлар, меҳнат фахрийлари, фаол хотин-қизлар ва ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши раиси Рустам Ҳамроев кириш сўзи билан очиб берди.
Шунингдек, тадбир давомида партиядан президентликка номзод Робахон Маҳмудованинг бош ишончли вакили томонидан йиғилганларга номзод ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шундан сўнг номзод дастурида илгари сурилган 9 та устувор мақсад, яъни “Ҳуқуқий давлат қуриш — пировард мақсадимиз”, “Ижтимоий адолатни ва миллий иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлаймиз”, “Илм-фан, инновациялар ва таълим соҳасининг барқарор ривожи — тараққиётимиз кафолати”, “Аҳоли саломатлиги — улкан бойлик” каби йўналишларда қонун устуворлигини таъминлаш, тиббиёт ходимлари ва ўқитувчи-педагогларнинг мақомини мустаҳкамлаш, уларнинг меҳнатини рағбатлантириш, замонавий технология ва даволаш усулларини кенг жорий қилиш, “Ақлли тиббиёт” тизимини шакллантириш вазифалари тўғрисида алоҳида маълумот берилди.
Мавзуга оид
18:14 / 16.12.2024
Сурхондарёнинг учта туманида замонавий туристик марказлар ташкил этилади
16:35 / 26.11.2024
Сурхондарёда эрта никоҳни тарғиб қилган блогер жаримага тортилди
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
14:50 / 21.11.2024