Ўзбекистон | 18:03 / 18.06.2023
10696
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 5 та автомобил иштирокида ЙТҲ рўй берди

Тошкентдаги Қўйлиқ кўприги устида 5 та автомобил ўзаро тўқнашди. Жабрланганлар йўқ.

Фото: Тошкент шаҳар ЙҲХБ

18 июнь куни соат 12:20 атрофида Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида 5 та автотранспорт воситаси ўртасида ЙТҲ содир бўлди.

Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра:

  • 1995 йилда туғилган Ш.Р. бошқарувида бўлган Cobalt;
  • 1990 йилда туғилган З.А. бошқарувида бўлган Lacetti;
  • 1995 йилда туғилган М.Т. бошқарувида бўлган Spark;
  • 1991 йилда туғилган А.Х. бошқарувида бўлган Nexia 2;
  • 1953 йилда туғилган А.К. бошқарувида бўлган Lacetti иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.

️Ҳолат юзасидан шаҳар ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид