Жамият | 21:50 / 19.06.2023
22286
1 дақиқада ўқилади

Янгиҳаёт туманида кўпқаватли уйда ёнғин чиқди

Кеча лифт аварияси рўй берган Янги Дархон маҳалласидаги уйлардан бирида ёнғин чиқди. ФВВга кўра, жисмонан жабрланганлар йўқ.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

19 июнь куни Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, «Янги Дархон» маҳалласи, Наво кўчасида жойлашган кўпқаватли уйда ёнғин чиқди.

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (ФВБ) хабарига кўра, ёнғин ҳақида маълумот соат 20:29 да келиб тушган. Шундан сўнг, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та автонарвон соат 20:38 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 20:56 да ўраб олинган ва соат 20:59 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида жисмонан жабрланганлар йўқлиги маълум қилинди.

Расмий хабарда ёнғин оқибатида 15-қаватдаги хонадонда 5 кв.м майдонда кўрпа ёниб зарарлангани айтилади. Интернетда тарқалган видеоларда эса кўп қаватли уйнинг 15-қаватидаги ёнғин 16-қаватга ҳам ўтганини кўриш мумкин.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид