Ўзбекистон | 12:26 / 20.06.2023
10730
2 дақиқада ўқилади

Абитуриентларни рўйхатга олиш куннинг иккинчи ярмидан бошланиши маълум бўлди

Квотанинг тиллар кесимидаги тақсимоти ва мақсадли қабул параметрлари ҳам яқин орада аниқ бўлади.

Фото: Kun.uz

2023-2024 ўқув йили учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайти орқали бугун, 20 июнда куннинг иккинчи ярмида бошланади. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди.

“Айни вақтда 2023-2024 ўқув йили учун мақсадли қабул параметрлари ва қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимотини my.uzbmb.uz сайтига жойлаштириш ишлари якунланмоқда”, дейилади агентлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, қабул 20 июлгача давом этади.

Аввалроқ My.gov.uz орқали абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш бошлангани хабар қилинганди. Бироқ Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига кўра, хабарда хатолик бўлган.

Абитуриент ҳужжат топшириш учун 165 минг сўм миқдорда тўлов қилиши ҳам керак.

Тўлов қилмайдиган абитуриентлар:

  • ўқишни тест ўтказилаётган йили тугатган битирувчилар;
  • ногиронлиги бўлган шахслар;
  •  меҳрибонлик уйлари болалари;
  • болалар шаҳарчасининг битирувчилари;
  • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
  • “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи ёшлар кириш имтиҳонларида қатнашиш учун тўлов қилмайди.

 

Мавзуга оид