Ўзбекистон | 08:08 / 20.06.2023
5836
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда омбор мудири 747 млн сўмлик газ плиталарини сотиб юборгани аниқланди 

Тадбиркорларнинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритган омбор мудири ва МЧЖ раҳбари аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Миробод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда, фуқаро Ш.Х. “N.” МЧЖ омбор мудири вазифасида ишлаган даврида МЧЖнинг умумий баҳоси 747,7 млн сўмлик газ плиталарни ҳеч қандай шартномасиз сотиб юбориб, тадбиркор манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказгани аниқланган. 

Шу каби, департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “N.S.” МЧЖ раҳбари Т.Р. “Г.М.” МЧЖ дилери А.Д.нинг ишончига кириб, “Г.М.” МЧЖнинг умумий баҳоси 700 млн сўмлик 28 дона мото-транспорт воситасини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид