Ўзбекистонлик уч опа-сингил Ҳиндистонда 2021 йилдан бери ҳибсда сақланмоқда, элчихона вазиятни ўрганмоқда
Ўзбекистон элчихонаси Ҳиндистоннинг Биҳар штатида ҳибсда ушлаб турилган фуқаролар билан боғлиқ вазиятни ўз назоратига олди.
Ҳиндистоннинг айрим оммавий ахборот воситаларида ушбу давлатнинг Биҳар штатида ҳибсда ушлаб турилган ўзбекистонлик аёллар ҳақида маълумотлар тарқатилди, деб хабар қилмоқда «Дунё».
Мамлакатнинг Деҳлидаги элчихонаси ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида чора-тадбирлар кўрди. Маълум бўлишича, ўзбекистонлик уч нафар аёл 2021 йил октябрь ойида Ҳиндистон-Непал чегарасининг Биҳар штатидаги ҳудудидан ноқонуний тарзда ўтаётганда қўлга олинган.
Арария шаҳридаги биринчи инстанция суди 2022 йил август ойида Ўзбекистон фуқароларини мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш (депортация қилиш) тўғрисида чиқарган қарорига қарамасдан турли бюрократик тўсиқлар ва юрисдикциянинг мураккаблиги сабабли улар ҳалигача ушлаб турилгани аниқланди.
Элчихона томонидан Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Биҳар штатининг тегишли идоралари билан мазкур ҳолат юзасидан расмий мулоқотлар ўтказилмоқда. Вазият назоратга олингани ва фуқароларни ватанга қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилаётгани айтилган.
Дипломатик миссия ватандошларни Ҳиндистонга сафар қилишдан олдин турли шубҳали гуруҳ ёки шахсларнинг ёлғон ваъдаларига алданиб қолмаслик, ушбу мамлакатга кириш ва унда бўлиб туриш чоғида маҳаллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга чақирган.
Мавзуга оид
18:07 / 24.12.2024
Ҳиндистон 2040 йилда Ойга ўз космонавтини учиради
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
11:42 / 18.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
20:02 / 17.12.2024