Ўзбекистон | 11:58 / 26.06.2023
9176
5 дақиқада ўқилади
Реклама

“Ўзчармсаноат” уюшмаси – гендер тенглик фаоли

Сўнгги йилларда хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини ҳамда жамият ва давлат ишларини бошқаришда уларнинг тенг иштирок этишини таъминлаш, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Фото: Ўзчармсаноат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ушбу йўналишда туб бурилиш ясади.

Гендер тенглик масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, соҳага оид 25 та қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинди.

Фото: Ўзчармсаноат

“Ўзчармсаноат” уюшмасида ҳам гендер тенглик масаласига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Бу соҳада фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг сафи йилдан йилга кенгайиб бормоқда. Бугунги кунда соҳада 71 мингдан ортиқ ишчилар ишлаётган бўлса, улардан 30 мингга яқини айнан аёллар. Улар орасида раҳбарлар ҳам бор. Корхоналарда хотин-қизлар учун қулай ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилган. Уларнинг меҳнатига муносиб иш ҳақи тўлаб борилади, ҳомиладор, вояга етмаган фарзанди бўлган ва бошқа тоифадаги аёлар учун қўшимча имконият ва енгилликлар яратилган. Жумладан, ёш боласи бор аёлларга қисқартирилган (ҳафтасига 35 соатдан ошмаган) иш куни белгиланган, улар қўшимча таътил олиш ҳуқуқларига эга, оғир, зарарли ишларга қўйилмайди.

2023 йилда 130 та янги ва мавжуд корхоналарнинг модернизация қилиниши эвазига, ҳудудларда 9 минг нафарга яқин янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган бўлиб, шундан хотин-қизлар улуши 30% – 2 700 нафарни ташкил этади. Яратилган янги иш ўринларига малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида ҳудудлардаги ишсиз хотин-қизлар асосан, тикувчилик, дизайнер лавозимларига ўқитилади. Келгусида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва Уюшма ҳамкорликда, уюшманинг “Дизайн маркази” билан хотин-қизларни касбга тайёрлаш бўйича дастур ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Фото: Ўзчармсаноат

“Гендер тенглик фаоли” миллий танлови натижалари билан “Ўзчармсаноат” уюшмаси “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ” номинацияси бўйича ғолиб деб топилиши олдимизга катта масъулият юклайди. Ташкилотимиз келгусида хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, гендер тенглик тамойилига асосланган сифатли иш тизимини янада мустаҳкамлаш йўлида иш олиб борамиз”, - деди уюшма раиси Фахриддин Бобоев.

Мазкур танлов ҳар йили хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, оила ва аёллар ҳуқуқларини таъминлаш, хотин-қизларни янада қўллаб-қувватлаш, шунингдек, гендер тенгликни таъминлаш бўйича ишларни рағбатлантириш мақсадида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари қўмитаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан ўтказилади.

Айни пайтда Уюшма марказий аппаратида 50 нафар ходим меҳнат қилмоқда. Улардан 20 нафари хотин-қизлар бўлиб, шундан 4 нафари бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритмоқда.

Фото: Ўзчармсаноат

Чармсаноат тармоғида малакали дизайнер ва технолог аёл кадрларни тайёрлаш мақсадида “Ўзчармсаноат” уюшмаси томонидан қатор чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, ҳаётга жорий этилмоқда. Хусусан, Уюшма ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти томонидан анъанавий ўтказиб келинадиган “UzCharmStyle” халқаро кўргазмасида иштирок этувчи қатнашувчиларнинг 60 фоиздан ортиғини ёш талаба қизлар ташкил этади. Уларнинг ижодий ишларини маҳаллий корхоналарда амалга ошириш бўйича алоҳида дастур асосида ишлар йўлга қўйилган. Шунингдек, талаба қизларнинг хорижда малака оширишлари учун Туркия, Буюк Британия, Белорусь, Россия университетлари билан имзоланган ҳамкорлик шартномаларига асосан хорижда ўқиш истагида бўлган талаба қизларни ушбу давлатлардаги олий таълим муасасаларида тахсил олишлари учун шароитлар яратилмоқда.

Ҳудудларда “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”ларга киритилган аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда “Ўзчармсаноат” уюшмасининг “Чарм ва пойабзал дизайни маркази” шуъба корхонаси ҳамкорлигида “Аёлларни касбга ўргатиш” махсус ўқув дастури тайёрланмоқда. Ҳудудлардаги ишсиз хотин-қизлар маҳаллий чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналарига тикувчи ва дизайнер лавозимларига ўқитилади.

Мавзуга оид